Алишер Файз концертга тайёргарлик бошлаш арафасида

Сана: 11.01.2014 6332

Алишер Файз муҳлисларини хушнуд этиш учун обдон ҳаракат қиляпти.

Шўх қўшиғим куйласам...

Шўх қўшиғим куйласам,

Ўйнамади, ўйнамади

Ҳафа бўлар акам деб

Ўйламади, ўйламади.

Нолаларим юрагига,

Юрагига бўйламади

Билолмадим не сабаб

Паризода ўйнамади.

Алишер Файзнинг саҳнага чиқиб, рақс ижро этишдан бош тортган раққоса Паризодага жонли равишда куйлаган таронасидан парча бу. Ўтган йили “Сен борсанки...” деб номланган концерт дастурида ана шунақа томоша бўлган эди. Муҳлисларга мазкур таҳфа жуда мақул келганидан илҳомланган Алишер Файз бу йилги концерт дастурида ҳам кимгадир атаб қўшиқ куйлаш ниятида. Кимга аталишини қанча уринмайлик, афсус, билолмадик. Фақат машҳур, севимли, қадрли санъаткоргалигини биламиз. Кутилмаганда совғалар улашадиган хонандаларимиздан бирига, албатта, ижодий парвозларни тилаймиз. Дарвоқе, концерт ҳақида қисман маълумотга эгамиз. Ижодкор Май ойининг бошларида концерт дастурини ўтказадилар. Ҳа, жонли ижродан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. Концерт дастурининг номланишидан ҳам бехабармиз. Билганимиз Алишер Файз муҳлисларини хушнуд этиш учун обдон ҳаракат қиляптилар. Сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз, мазкур концерт ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз.

 

Айтгандай, 14 январь – Ватан химоячилари кунига бағишланган давлат тадбирларида хонанданинг тароналаридан баҳра олишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol