ДАЛЕР ФАЙЗУЛЛАЕВДАН ЯНГИ ТАРОНА ВА КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Сана: 30.05.2014 9259

Яқиндагина чет эл сафаридан қайтган ёш ва истеъдодли хонанда Далер Файзуллаев 30 май куни соат 18:20 да анъанага мувоффиқ “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлди. 

Албатта, “На меҳрим” номли янги қўшиқ премьерасини биринчилардан бўлиб тақдим этиш учун. Таниқли шоир Бобур Бобомурод шеърига мусиқа басталаган Фарруҳ Бадалбоев Далер Файзуллаевга қўшиқнинг хомаки вариантини тақдим этади. Хонандага мақул келганидан сўнг ижро этишга қарор қилади. Ниҳоят, премьера учун ҳозирланган қўшиқ Жалол Сайфуллаев аранжировкаси билан тайёр ҳолатга келади. 

ДАЛЕР ФАЙЗУЛЛАЕВДАН ЯНГИ ТАРОНА ВА КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

 ДАЛЕР ФАЙЗУЛЛАЕВДАН ЯНГИ ТАРОНА ВА КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Қўшиқ радио тўлқинида жаранг сочишидан, аввал, Далер Файзуллаев бошловчи Дилмурод Ғуломов таклифи билан сухандонлик қилишига тўғри келди. Яъни ҳар доим бошловчи томонидан эълон қилинган премьера бу гал эксклюзив тарзда хонанда томонидан амалга оширилди. Ҳали бунақаси бўлмаган эди. Қўшиқ жарангидан сўнг жонли эфирга қўнғироқ қилган мухлис ва тингловчилар хонанда билан самимий суҳбат қилинди. Қўшиққа бир овоздан аъло даражада деб таъриф беришди. 

ДАЛЕР ФАЙЗУЛЛАЕВДАН ЯНГИ ТАРОНА ВА КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

 ДАЛЕР ФАЙЗУЛЛАЕВДАН ЯНГИ ТАРОНА ВА КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Дарвоқе, “На меҳрим” таронасига клип ҳам суратга олинган. Бугун эксклюзив тарзда мазкур видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз. Эслатиб ўтамиз, клип Фарруҳ Бадалбоев ғояси асосида режиссёр Темур Примқулов томонидан суратга олинган. Марҳамат, Далер Файзуллаев қўшалоқ премьераларидан баҳраманд бўлинг.   

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol