“Давр” гурухи бугунги кунда нимага жим?

Сана: 29.08.2014 1524

Ўзининг хит тароналари билан мухлислар кўнглидан жой олган  “Давр” гурухи бугунги кунда нимага жим? Янги қўшиқ ва клиплар яратишда бироз сустлашишган. Шоу-бизнес жадал ривожланаётган вақтда нима учун улар кўринишмайди? 

Балки гурух таркибида ўзгаришлар бўлгандир… Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида гурух аъзоси Фирдавс билан боғландик.

 

 

Фирдавс:

- Гурухимиз таркибида хеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Фақатгина бироз ижодий танаффус қилдик, аммо шунда хам ижоддан буткул тўхтаб қолганимиз йўқ. Янги ғоялар ва қўшиқлар усида ишламоқдамиз. Четдан қараганда ижод қилмаётгандек кўриниши мумкиндир, бироқ гурухимиз доим фаолиятда. 

Маълум бўлишича, “Давр” гурухи яқин кунларда “Астагина” номли қўшиғига ишланган клипни мухлисларига тақдим этишни режалаштираётган экан. Қўшиқнинг сўзи Якзонга тегишли бўлиб, оранжировкани Темур амалга оширган экан. Мазкур тарона учун клипни Иззатилла Лутфуллаев хамда Сарвар Исаев суратга олишган. Клип трек йўналишида суратга олинган бўлиб, тез кунларда сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.

 

 

“Астагина” номли янги қўшиқ хам аввалги қўшиқлари каби хит даражасига кўтарилишига умид қилган гурух аъзолари яна бир янги севгини тараннум этувчи сокин тарона устида ишлашмоқда. Бизни кузатиб боринг бу хақдаги маълумотлардан сайтимиз орқали хабардор бўласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol