Нилуфар Усмонова янги қўшиғи учун ўта таъсирли видеоклип суратга олдирди

Сана: 24.01.2018 4250 қайноқ

Нилуфар Усмонова янги қўшиғи учун ўта таъсирли видеоклип суратга олдирди

Санъатимизнинг ёрқин намоёндаси Нилуфар Усмонова шу кунларда янги лойиҳалар устида қизғин иш олиб бормоқда. Куни кеча тасвирга туширилган янги видеоклип ҳам шулар жумласидандир. Хонанда серқирра ижодкор марҳум Шуҳрат Нуралиев сўзи, Жасур Абдураҳмонов мусиқаси ва аранжировкаси билан янги қўшиқ ёзган эди. Тарона номи "Асрайди". Сокин оҳанглар остида ижро этилган композиция тингловчини асло бефарқ қолдирмайди. Қўшиқ оддий, шу билан бирга чуқур маънога эга сўзлар билан бойитилган. Икки кун мобайнида бу мусиқий асар учун клип суратга олинди. Трек ва сюжетдан иборат бўлган видеоклипнинг режиссёри хонанданинг доимий ҳамкори Сарвар Исаев. Тасвирчи маҳоратли оператор Рустам Муродов. Клипда бош ролларни Адиз Ражабов ҳамда Шаҳзода Матчонова ижро қилмоқда. Уларни ушбу клипда ўта масъулиятли ва юракни титратадиган образларида кўришингиз мумкин. Уларни қайта кашф этасиз. Клипнинг трек қисми Тошкент вилоятида, сюжети эса пойтахтимизда тасвирга олинди. Суратга тушириш ишлари осон кечмади. Шу билан бирга жуда қизиқарли бўлди. Стилист -визажист Рената Искандарова қаҳрамонларни образлари устида яқиндан ёрдам берди. Тез кунларда Нилуфар Усмоновадан таъсирли ва дардли видеоклипни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol