Халқ нима учун уни севади? Талантми ёки омадми? Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг Наманган вилояти бўйлаб гастроль сафаридан бугунги тафсилотлар.

Сана: 23.08.2014 4222 қайноқ

Хабарингиз бор Наманган вилояти бўйлаб катта турне доирасида олти кунлик концерт дастурларини намойиш этаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 

ўтган куни Тўрақўрғон тумани марказий стадионида, кеча Косонсой, Янгиқўрғон, бугун эса Наманганнинг Поп туманида ўз мухлислари меҳрини қозонди. Амфитеатр лиқ тўла, аншлаг.

 

Ҳонанда билан телефон орқали боғланганимизда ҳали концерт тугамаганди. Ва биз концертнинг энг қизиқ жойида қўнғироқ қилганимизни сездик. Айни шу дақиқаларда халқнинг олқишлари, қарсаклар, ҳайқириқлар овози эшитиларди. Шу билан бир қаторда хонанданинг “Бомбей” таронаси янграрди. Сардор Раҳимхоннинг яқин дўстларидан ўша ердаги жараённи тасвирлаб беришларини сўраганимизда дўстининг қувончидан мағрурланиб: “Айни вақтида қўнғироқ қилдингиз, саҳнада нафақат дўстимиз балки янграётган таронага 65-70 ёшлик кекса онаҳонларимиз мазза қилиб рақсга тушишаяпти, ҳалқнинг қувончи чексиз, сўз билан таърифлаб беролмайман” – дедилар. 

 

 

 

 

Бугунги концернинг яна бир жиҳати, ҳонанда халқнинг меҳрини кўрибми ёки қувончини яшира олмаганиданми, соқчиларни саҳна олдидан олдириб ташлаб ҳалқ ичига кириб кетгани, муҳлисларнинг ҳайқириқларидан мълум бўлди. 

 

 

 

Қисқасини айтганда Наманган ҳалқи учун ҳақиқий байрам бўлди.

 

Халқ нима учун уни севади? Талантими, ижодими ёки шунчаки халққа яқин бўлгани учунми? Саволнинг жавобини ҳар ким ўзи билади...

 

 

Шу ўринда,  Сардор Раҳимхон учун бугун қўшалоқ байрам эканлигини ҳам яхши биламиз. Хонадонларининг фариштаси, умрларининг мазмуни хисобланмиш қизалоқлари Сабрияхоннинг таваллуд топган кунлари. Шу фурсатдан фойдаланиб Сабрияхонга узоқ умр, чексиз бахт тилаймиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol