Гулсанам Мамазоитовадан видеопремьера - “Биё”

Сана: 14.06.2017 3191

Гулсанам Мамазоитовадан  видеопремьера - “Биё”

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова яқиндагина “Биё” номли қўшиғи билан халқимизни қувонтирган эди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинган тарона қисқа фурсатда мухлислар орасида талабгор композициялардан бирига айланди. Бундан илҳомланган Гулсанам Мамазоитова мазкур ижод маҳсули учун видеоклип ҳам тасвирга олдирди. Клипмейкер Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида яратилган клип бугун намойиш этилди. Видео асар трек жанрида суратга олинган бўлиб, унда хонанда табиат қўйнида бир нечта образларда намоён бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Далер Хонзода сўзи билан ёзилган қўшиқнинг мусиқасини Комил Фозилов басталаган. Мусиқий асарнинг аранжировкасини эса Сарвар Азимов амалга оширган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol