Гулсанам Мамазоитовадан янги тарона тез кунда

Сана: 07.02.2017 2958

Гулсанам Мамазоитовадан янги тарона тез кунда

Куни кеча инстаграм ижтимоий тармоғига Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги яратилаётган таронасидан бир парча видео тайёрлаб жойлади. “Ота уйим” деб номланган мазкур қўшиқ ўзга уйга узатилган ҳар бир қиз учун кутилмаган туҳфа бўлади десак янглишмаймиз. 

Ҳар бир сўзи юракларни ларзага солувчи ушбу композиция Ҳушнуд Дарвеш сўзи, Отабек Муҳаммадзоҳид мусиқаси билан яратилмоқда. Мусиқий асар Азиз Ҳолмуродов томонидан сайқалланган. Тез кунда омма эътиборига намойиш этилиши кўзда тутилган қўшиқни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol