Шоҳзамон ва Ёдгор Мирзажоновнинг янги ижод намунасини қарши олинг

Сана: 28.05.2016 4392

Шоҳзамон ва Ёдгор Мирзажоновнинг янги ижод намунасини қарши олинг

Маълумки, Шоҳзамон ўз йўналиши билан халқимиз орасида оммалашди ва мухлислар назарига тушди. Хонанда ўз йўналишидан ташқари яна бир нечта ижод намуналарини ҳам тақдим этиб келмоқда. Бугун сизларга намойиш этаётган клип ҳам ана шундай лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ноябрь ойида тасвирга олинган клип айрим сабабларга кўра узоқ вақт давомида тайёр бўлди. Ёдгор Мирзажонов билан куйлаган “Йўлларимиз айро” клипи бошқалари каби оммалашиши кутилмоқда. Клип ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, режиссёр Козим Ҳотамқулов, оператор Музаффар Кенжабоев ва Бахтиёр Набиев.

Хонанда клипнинг айрим жиҳатлари Райхоннинг “Жавоб бер” клипига ўхшашлаигини ва бу клип тасвирга олинганида ҳали у клип тасвирга олинмаганлигини алоҳида айтиб ўтди.

Буни албатта клипни томоша қилиб билиб олишингиз мумкин бўлади. Шу билан бирга Шоҳзамон тез кунда “Онам мени оппоғим дейди” ва “Адҳам Солиев” деб номланган қўшиқларини тақдим этади. Санъаткорлар билан боғлиқ қўшиқларни мухлисларнинг талабига биноан давом эттириб келаётган Шоҳзамонга мухлисларнинг ўзи шеър ёзиб юбормоқда. Хонанда айнан мана шу шеърлардан ҳам фойдаланишни ва уларни ҳар бири кўриб чиқаётганини маълум қилди. Тез кунларда яна бир қатор қўшиқларини намойиш қилишни режалаштираётган Шоҳзамоннинг Ёдгор Мирзажонов билан куйлаган дуэтига ишланган клипини томоша қилинг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol