Ситора Алимжонова илк қўшиғини ёзди

Сана: 06.01.2021 1551 қайноқ

Ситора Алимжонова илк қўшиғини ёзди

Актриса Ситора Алимжонова илк қўшиғини ижро қилди. Тез кунларда премьера қилиниши кутилаётган қўшиқни Ситора Алимжонова Жамшид Шодиев ва Жамшид Гаффаров билан ҳамкорликда ёзди. “Менинг асл касбим актрисалик, қўшиқ куйладим дегани, хонандаман дегани эмас. Хонандалик мен учун бир ҳобби. Бир йил олдин Жамшид Шодиевнинг шу қўшиқлари менга жудаям ёқиб қолган эди ва уни куйлашга аҳд қилгандим. Аммо вақти мана шу йилга насиб қилган экан. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб куйладим ва шу кунларда интернет тармоқлари орқали сизлар учун премьера қиламан” – дейди Ситора Алимжонова бизга берган маълумотида. Шундай экан, қўшиқ тақдимотини кутамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol