Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ижодкорларининг 2016 йил фаолиятини тақдирлаш анжумани бўлиб ўтди

Сана: 25.02.2017 3833

Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ижодкорларининг  2016 йил фаолиятини тақдирлаш анжумани бўлиб ўтди

Муҳтарам биринчи президентимиз И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “Маънавият” тушунчаси тўлиқ ва мукаммал ифодаланиб, “Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бут қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”, – деб таъриф берилган. Халқнинг бебаҳо бойлиги бўлган маънавиятни ривожлантириш, тарғиб қилиш, бойитиш, ҳар бир фуқаронинг юксак маънавий даражасини таъминлаш энг муҳим ва энг долзарб масалалардан бири сифатида қайд этилди. Бу мақсад йўлида Ҳукуматимиз томонидан санъатнинг барча турларини ривожлантириш билан бир қаторда эстрада ижодкорларининг профессионал малакасини ошириш, ёш эстрада хонандаларининг ўз иқтидорини тўла намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Бугунги йиғилиш 2016 йил давомида Маданият ва санъат соҳасидаги муносиб хизматлари, давлат ва жамоат тадбирларида иштироки, аҳолининг кенг қатлами ўртасидаги маданий-маънавий тарғибот ишларида фаоллигини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ҳамда “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги байрами тантаналарида жойларда  уюштирилган концертларда иштирок этган ижодкор ва барча хонандаларни меҳнатини эътироф этиш зарур. 

Эстрада ижодкорларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш келгусида юзлаб юқори савиядаги янги қўшиқлар пайдо бўлишига ва улар узоқ йиллар мобайнида халқимиз руҳиятига қувват бериб янграшига хизмат қилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol