ПАРВИЗ ЗАМОНАВИЙ ЙЎНАЛИШДА КУЙЛАМОҚДА

Сана: 29.05.2014 1709

Шоу-бизнес оламига дадил қадам ташлаб келаётган ёш ва яна бир истеъдод вакили бўлган Парвиз мухлислари қалбидан жой олиш учун баракали ижод қилишга киришган кўринади. 

Асосан бугунги кун ёшлари учун маъқул келувчи “Реп”, “R'n'B” ҳамда “Поп” йўналишларида ижод қилаётган Парвиз илк бора тақдим этилган “Баҳорлар” таронасига клип суратга олиб, тез кунларда тайёр ҳолатга келтириш учун изланмоқда. Қайд этиб ўтиш лозим, хонанда машҳур гуруҳ сифатида қизғин ижод қилаётган Сарвар ва Комилнинг шогирди ҳисобланади. “Баҳорлар” таронасининг мусиқаси, матни ва аранжировкаси ҳам айнан Сарвар ва Комил ижодига мансуб.

 

Парвиз шу билан ижодда чекланиб қолгани йўқ. Янги-янги қўшиқлар яратишда давом этмоқда. Тез кунларда Поп йўналишида сокин тарона ҳам тайёр ҳолатга келиши кутилмоқда. Албатта, унинг премьерасини биринчилар қаторида сайтимизда тинглаш имконига эга бўласиз.

 

Шунингдек, Сарвар ва Комилнинг янги “Нотаниш қиз” қўшиғига ишланаётган клипида ҳам бош ролни ижро этяпти. Тез кунларда эса “Баҳорлар” таронасига ҳозирланаётган клипни сайтимизда томоша қиласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol