"Юраклар жанги" сериали ижодкорларидан яна бир янги лойиҳа

Сана: 18.11.2019 168 қайноқ

"Юраклар жанги" сериали ижодкорларидан яна бир янги лойиҳа

Маълумки, "Юраклар жанги" сериалини халқимиз илиқ кутиб олган эди. Эндиликда мазкур кўп қисмли фильмнинг ижодкорлари янги лойиҳага қўл уришди. Айни дамда суратга олиш ишлари жадал равишда олиб борилаётган мазкур сериал ҳам томошабинларни беэътибор қолдирмаслиги шубҳасиз. Ушбу кинолойиҳада юртимиз аҳлининг севимли актёр ва актрисалари жамланган. Тасвирга олиш майдончасида кўриниш берган актрисалар Саида Раметова ва Жамила Ғофурова шулар жумласидандир. Қизиқ
Озод Шамс режиссёрлиги ва Руслан Мирзаев продюссерлигида яратилаётган ушбу сериал яқиндагина хабар берилган Турк кино ижодкорлар билан ҳамкорликда ишланаётган “Вулқон” сериали эмасмикан? Бу ҳақида албатта батафсил кейинги янгиликларимизда хабардор қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol