Райҳон "Алда" таронасини тақдим қилди

Сана: 15.11.2019 1832 қайноқ

Райҳон "Алда" таронасини тақдим қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Райҳон яқиндагина янги "Алда" номли қўшиғига видео асар суратга олаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Хонанда мазкур клип намойиши олдидан аввал қўшиқни тақдим этишни лозим топди. Унинг "Алда" композицияси шўх ва рақсбоп. Райҳоннинг доимгидек омадли қўшиқлари қаторидан қисқа фурсатда жой олиши тайин. Элдор Қаюмов ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган мусиқий асарни албатта тингланг ва мириқиб рақсга тушинг. Яқин кунларда эса клип премьерасини кутиб қолинг. Эслатиб ўтамиз, Райҳон аллақачон февраль ойида бўлиб ўтадиган "Ижодимга 20 йил" номли яккахон концерт дастурига тайёргарликни бошлаб юборган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol