Лоладан янги видеоклип: "Хайр"... ички ҳиссиётлар ошкор бўлган клип

Сана: 16.03.2015 3433 қайноқ

Яқиндагина барча радиостанциялар орқали тақдим этилган "Хайр" қўшиғига ишланган клип бугун сайтимиз орқали эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Ҳайратланишга тайёр туришингизни тавсия этган бўлардик...

Аслида сокин руҳдаги бу қўшиқ қалбга яқин сатрлари ва маъюс оҳангги билан дилга тезда кириб боради. Клипи эса қўшиқ мазмунини янада очиб бериши билан аҳамиятлидир. 

Лоладан янги видеоклип: "Хайр"... ички ҳиссиётлар ошкор бўлган клип 

Лоладан янги видеоклип: "Хайр"... ички ҳиссиётлар ошкор бўлган клип

Клип трек йўналишида бўлса-да, Лоланинг актрисалик маҳорати янада намоён бўлиб, ўз нигоҳлари ва ҳиссиётлари билан тарона ва клип таъсирчанлигини янада оширган. 

Лоладан янги видеоклип: "Хайр"... ички ҳиссиётлар ошкор бўлган клип 

Лоладан янги видеоклип: "Хайр"... ички ҳиссиётлар ошкор бўлган клип

Одатда нафис ва гўзал кўришга одатланиб қолган Лолани бу сафар кутилмаган образларда кўрасиз. Бу эса ҳайратга сабаб бўлиши аниқ. Лола барча мухлисларини ҳайрон қолдириб, бир вақтнинг ўзида ички оламига ҳам саёҳатга олиб кетишга қарор қилган бўлса, ажаб эмас. 

Лоладан янги видеоклип: "Хайр"... ички ҳиссиётлар ошкор бўлган клип 

Лоладан янги видеоклип: "Хайр"... ички ҳиссиётлар ошкор бўлган клип 

Ҳар бир мухлис учун ўзига хос хулоса сифатида тақдим этилаётган клипни хозироқ сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol