Мавлуда Асалхўжаева бир кунини мухлислари билан бўлишди

Сана: 25.09.2019 1471

Мавлуда Асалхўжаева бир кунини мухлислари билан бўлишди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева биласмизки, ижтимоий тармоқларда жуда фаол. У имкон қадар тўй ва тадбирлардан видеолавҳалар жойлаб, мухлисларини хушнуд қилишни хуш кўради. Куни кеча эса тўлиқ бир иш кунини кузатувчилари билан бўлишди. Эрталабдан то кун якунига қадар бўлган ҳар бир воқеаларни видеога муҳрлаб, инстаграм тармоғига жойлаб борди. Кундаликнинг биринчи қисмидаёқ мухлисларнинг бўлган қизиқиши ортди. Улар кун давомида ҳар бир қисмни сабрсизлик билан кутиб, кузатиб боришди. Энг асосийси, хонанданинг бу кичик ижтимоий лойиҳаси унинг санъатининг ихлосмандларига жуда манзур келди. Ярим тунда тугаган иш куни сўнгида барча кузатувчилар хонандага ана шундай ажойиб видеолавҳалар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol