"ElDiDo" гуруҳи янги қўшиқ тақдим этди

Сана: 16.07.2014 3038 қайноқ

"ElDiDo" гуруҳи ижодида янгича йўналишда яратилган қўшиқ тақдим этилди. Бу тарона гуруҳ мухлислрига маъқул келиши шубҳасиз. 

"Ҳей ёр" номини олган тарона рақсбоп ва шўх йўналишда куйланган. Қўшиқ матни Баҳодир Низомов қаламига мансуб, мусиқасини эса Умид Обидов басталаган. Гуруҳ ижодида ва шахсий ҳаётида янгиликлар бисёр. Бу ҳақда албатта гуруҳ вакиллари билан суҳбат уюштирамиз. 

Муҳаббат йўлида адо бўлаётган ошиқ тилидан куйланган қўшиқ сўзлари ҳам мусиқасига монанд равишда яратилган. Тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера қилингач, мухлислар томонидан билдирилган фикрлар ҳам буни тасдиқлади. Тингловчилар гуруҳ ижодига омад тилаб, янги тарона хит даражасига кўтарилишига тилак билдирдилар. 

"ElDiDo" гуруҳи янги қўшиқ тақдим этди

 Ёз мавсумига хос жўшқин кайфият баҳш этувчи таронани сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol