Улуғбек Раҳматуллаев Фарғонада яккахон концерт дастурини намойиш қилади

Сана: 11.04.2019 1789

Улуғбек Раҳматуллаев Фарғонада яккахон концерт дастурини намойиш қилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев Фарғона вилоятида яккахон концерти билан меҳмон бўлади. Хонанданинг концерт дастури 28 апрель куни Ислом Каримов номли Фарғона вилояти театр ва концерт саройида соат 14:00 ва 18:00 да бўлиб ўтади. Чипталар саройи кассаларида сотилмоқда. Ушбу дастур ҳам пойтахтдаги концертлар каби такрорланмас ва файзли бўлади деб ўйлаймиз. Фарғоналик мухлислар халқимизнинг севимли ижодкори Улуғбек Раҳматуллаевни қарши олишга ҳозирмисиз? Албатта ташриф буюринг ва концерт дастурига гувоҳи бўлинг. Биз эса хонандага ҳамда уларнинг ижодий жамоаларига омад тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol