Достон Убайдуллаевнинг ноябрь ойида берадиган концерт дастури янгиликлари

Сана: 20.09.2014 3528 қайноқ

3 – 4 ноябрь кунлари мухташам «Истиқлол” санът саройида  Ниҳол мукофоти совриндори Достон Убайдуллаевнинг “Соғиниб” деб номланган яккахон гала концерти бўлиб ўтади. Концертга тайёргарлик қандай бўлётгани билан қизиқдик.

Билишимизча, концерт дастури учун 10 та дан зиёд янги, ҳар ҳил мавзудаги қўшиқлар ёзилаётган экан. Бир сирни айтиб ўтишимиз мумкин,айни дамда мана шу ёзилаётган янги қўшиқлари ичидаги энг шўх, рақсбоб тароналаридан биттаси яқин кунлар ичида Ўзбегим таронаси радиосида премьера бўлиши режалаштирилган.

Айтиб ўтиш жоиз Достон Убайдуллаевнинг аксарият концерт учун ёзилаётган қўшиқларининг мусиқа муаллифи Иқбол Муҳаммад бўладилар. Яна бир янгилик, коцерт учун тайёрланаётган қўшиқлар орасида ижодкор волидаи мухтарамалари, Онажонлари учун ҳам алоҳида қўшиқ яратганлар. Хозирча мана шулар, сайтимизни кузатиб боринг, энг сўнгги янгиликлардан боҳабар қиламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol