"Сарвқомат дилбарим" тез кунда катта экранларда

Сана: 08.11.2018 3194

"Сарвқомат дилбарим"  тез кунда катта экранларда

Ўзбекистон ва Қирғизистон киноижодкорлари ҳамкорлигидаги янги "Сарвқомат дилбарим" фильмининг катта экранлардаги намойишига оз қолди. Фильм ижодкорларининг берган маълумотларига қараганда, Чингиз Айтматов қиссаси аслсида яратилган мазкур картина 17 ноябрдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида намойиш этила бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, фильм режиссёри Сарвар Каримов, тасвирчи Иззат Лутфуллаев, картина директорлари Иброҳим Саиджабборов ва Паризат Жакыпбекова. Фильмда бош ролларни Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров, Бобур Йўлдошев, Алишер Узоқов, Нигора Каримбоева, Мадина Талипбек, Элина Абай қизи, Жўрабек Арзиев ижро қилишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol