“Умр” ... Ҳаёт қадри ва инсоний туйғулар ҳақидаги видеоклип премьераси Сардор Мамадалиевдан

Сана: 31.01.2015 3267 қайноқ

Эстрадада ўз йўли ва истеъдодига эга хонанда Сардор Мамадалиевнинг “Ажралишдик” номли таронаси “Йил қўшиғи-2014” мукофотига лойиқ кўрилганини, хонанданинг ижодига берилган юқори баҳо, деб билишимиз мумкин. Бугун хонанданинг навбатдаги янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклип премьерасини тақдим этмоқдамиз.

Ҳаёт қадри ва инсоний туйғулар ҳақидаги “Умр” номли янги композициянинг мусиқаси Сардор Мамадалиевнинг ўзига тегишли. Мазкур тарона учун “9999” студияси режиссёрлари Ҳуршид ҳамда Нодир Собировлар томонидан видеоклип суратга олинди. Клип сюжет жиҳатидан “Ота-она” видеоклипининг мантиқий давоми сифатида яратилган. 

Яна бир янгилик, хонанда тез кунда навбатдаги “Мен излаган гул қайда” деб номланган янги ижод маҳсулини мухлисларига тақдим этиш истагида. Бу тарона учун ҳам клип суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. Янги клип ва тарона премьерасини ўтказиб юборманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol