Мафтункор Шаҳзода ва Жаҳонгир Фозилжоновдан навбатдаги премьера "Мақтанчоқ"

Сана: 29.05.2015 4154 қайноқ

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида эстрадамизнинг икки ёрқин юлдузлари, мафтункор Шаҳзода ҳамда Жаҳонгир Фозилжонов ҳамкорлигидаги дуэт премьераси бўлиб ўтди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган “Мақтанчоқ” номли янги тарона Шаҳзоданинг шу йилги концерт дастурида жаранг сочган ва “Божалар” гуруҳининг комедик чиқишлари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлганди.

Куни кеча эса ана шу дуэт учун видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилди. Пойтахтимизда жойлашган истироҳат боғларидан бирида бўлиб ўтган тасвирга олиш жараёнларида Шаҳзода ва Жаҳонгир билан бирга уларнинг дўстлари, Ҳалима, Шаҳзода Матчонова, Динейра ва “Божалар” гуруҳининг бутун жамоаси иштирок этишди.

Мафтункор Шаҳзода ва Жаҳонгир Фозилжоновдан навбатдаги премьера "Мақтанчоқ"

Мафтункор Шаҳзода ва Жаҳонгир Фозилжоновдан навбатдаги премьера "Мақтанчоқ"

Комедик йўналишда тасвирга олинаётган клип учун ўзига хос ажойиб сюжет ғоясини Шаҳзода ҳамда “Божалар” гуруҳи вакиллари ҳамжиҳатликда маслаҳатлашган ҳолда яратдилар. Режиссёрлик вазифаси кўпроқ Жаҳонгирга юклатилган бўлса-да, ҳар бир иштирокчининг фикри инобатга олинди. Операторлар Шерзод Умаров, Нусрат Ҳусанов, Носир Абдуллаев ҳамда Жонрид Сагдиевлар бир гуруҳ бўлиб ишлашди.

Мафтункор Шаҳзода ва Жаҳонгир Фозилжоновдан навбатдаги премьера "Мақтанчоқ"

 Мафтункор Шаҳзода ва Жаҳонгир Фозилжоновдан навбатдаги премьера "Мақтанчоқ"

Мафтункор Шаҳзодани мазкур видеоклипда кутилмаган образда кўришингиз мумкин бўлади. Эътиборингизга тақдим этилаётган фоторепортаж орқали клип ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. “Мақтанчоқ” дуэтини тинглаб, завқланинг ва тез кунда янги видео премьерасини ўтказиб юборманг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol