Ўтган ҳафтанинг энг яхши кинофильмлар Топ 5 талиги

Сана: 22.10.2018 1272 қайноқ

Ўтган ҳафтанинг энг яхши кинофильмлар Топ 5 талиги

 

Маълумки хозирги кунда юртимиздаги кинотеатр залларида катта-ю кичикка хуш ёқувчи, турли жанрлардаги бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши бўлмоқда. Ҳар бир фильм ўзига хос. Эндиликда биз Алишер Навоий номли киносаройининг матбуот хизмати билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг душанба куни энг кассабоп фильмлар “Топ-5”талиги тақдим этамиз. Демак, 15 октябрдан 22 октябргача олинган натижалар яъни ўтган ҳафтанинг рейтинги билан танишинг.
5-ўрин. “Найранг”
4-ўрин. “Жонимга тегдинг, жоним”
3-ўрин. “Темур”
2-ўрин. “Миллионер келин”
1-ўрин. “Мақсад”

Ўтган ҳафтанинг ғолиби “Мақсад” бадиий фильми. Картина Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси кўмагида суратга олинган бўлиб у детектив-триллер жанрида. Фильм режиссёри Рустам Мелиев, унда бош ролларни Сейдулла Молдаханов, Тоҳир Саидов, Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова, Нигора Каримбоева, Анвар Картаев ва Жамшид Асадовлар ижро қилишган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин тақдим қилинган кинорейтингда яъни куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши кинофильмлари топ 5 талигида ҳам "Мақсад" фильми биринчиликни эгаллаган эди. Хўш, кейинги ҳафта қайси фильм ғолибликни қўлга киритар экан?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol