Пойтахтимизда “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сана: 27.12.2013 3550

26 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Мазкур танлов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Иқтидор эгалари  диплом ва совғаларни  қабул этиб, чексиз шодликдан баҳра олдилар. Ёш истеъдодли ғолибларни эстрадамизнинг севимли юлдузлари  гўзал куй-қўшиқлари билан муборакбод этдилар. 

Саҳнага Шаҳзода, Шоҳруҳхон, Гулсанам Мамазоитова, Ойбек ва Нигора, Алишер Файз, Жасур Умиров чиқиб тарона ижро этишлари билан томошабинлар рақсдан тўхтамадилар. 

 

Муниса Ризаева Ботир Қодиров билан биргаликда “Дема дема” таронасини  куйлаганида ҳам олқишлар тинмади.

Нилуфар Алишер Узоқов билан “Тилим қурсин” қўшиғини ижро этганида эса томошабинларнинг янгича рақсини гувоҳи бўлдик. 

Улуғбек Раҳматуллаев Манзура билан биргаликда “Чегаралама” таронасини ижро этиб, тингловчиларга хушкайфият бағишлашни қойилмақон этдилар. 

Зиёда,  Умидахон,   Ойбек ва Нигора, Эл Дидо гуруҳи, Мадина Мумтоз, “Дурдона” гуруҳи ижодкорлари ҳам ёш иқтидорлар шодлигига шерик бўлишди.

Концерт дастури “Қувонч”, “Марварид”, “Семурғ”, “Минор”, “Каприз”, “Туморча”, “Нилуфар” ва бошқа болалар рақс гуруҳларининг ажойиб чиқишлари билан янада жозибага бой бўлди.

Айниқса, “Шерзод зарб” доирачилар гуруҳининг ошхона анжомларида куй ижро этганликлари барчага завқ бағишлади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol