Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастурига тайёргарлик жараёнлари қандай кетмоқда?

Сана: 12.09.2018 1586 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастурига тайёргарлик жараёнлари қандай кетмоқда?

Маълумки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ноябр ойида "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Эй юрак" номли яккахон концерт дастурини тақдим қилади. Хонанда ҳар йили концерт дастурига репертуаридаги мухлислар қалбидан жой олган қўшиқлар билан бирга, бир нечта янги тароналарини ҳам армуғон қилади. Жорий йилда анъанага кўра у бир нечта янги қўшиқларни тақдим этишни мақсад қилган. Хонанда ва унинг ижодий жамоаси тун-у кун янги композициялар устида иш олиб боришмоқда. Яратилаётган мусиқий асарларнинг айримлари концертгача тингловчиларга ҳавола қилиниши режалаштирилган. "Чин дилдан ишламоқдамиз азизлар, ўйлайманки, бу йилги концерт дастуримизда ҳар томонлама ўзгаришлар бўлади" - дейди янги таронасини ёзиш жараёнидан видоелавҳаларни намойиш этган хонанда. Ҳўш концертда қандай ўзгаришлар бўлар экан? Буни албатта дастурга ташриф буюрган мухлислар билан биргаликла гувоҳи бўламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol