Шаҳбозбек Эназаров “Нима бўлди юрагимга” дея хониш қилди

Сана: 05.02.2015 2795

Ижодини бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да, илк ижод намуналари билан кўзга кўриниб бораётган умидли хонандалардан бири Шаҳбозбек Эназаровнинг янги қўшиғи бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера этилди. “Нима бўлди юрагимга” деб аталган янги тарона шўх ва ёшларга ҳуш ёқувчи оҳангларга йўғрилган бўлиб радиотингловчиларга маъқул келди.

Янги композиция ҳақида қисқача маълумот бериб ўтадиган бўлсак, унинг шеъри устида Нодир Азимов қалам тебратган. Бастакор Насрулло Маматхонов эса мусиқасини яратган. Янги қўшиқ учун тез кунларда Жасур Шаметов режиссёрлигида видеоклип суратга олинади.

Шаҳбозбек Эназаров “Нима бўлди юрагимга” дея хониш қилди

Ёш ижодкорлар учун таъсис этилган “Ниҳол”  мукофотининг республика босқичига йўлланма олган Шаҳбозбек Эназаров яқинда Москвада бўлиб ўтадиган халқаро танловга жўнаб кетади. Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз. Ҳозир эса янги қўшиққа баҳо беринг.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol