Шаҳрисабз шаҳрида “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик жараёнлари

Сана: 11.07.2018 3083

 Шаҳрисабз шаҳрида “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик жараёнлари

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик ишлари билан танишиш мақсадида Шахрисабз шаҳрида бўлди.

     Тайёргарлик ишлари билан танишиш давомида Шахрисабз шаҳрининг Оқ сарой ҳудудидаги майдонларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлаш масаласи муҳокама қилиниб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда тайёрланган таклифлар Республика Ташкилий-қўмитага тақдим этиш учун тайёрланди.

Шаҳрисабз шаҳрида “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик жараёнлари

     Ҳар бир ҳудуд ўзига бириктирилган майдонларни ўз ҳудудига хос бўлган тарзда бадиий безаш бўйича лойиҳани тайёрлаш, тайёрланадиган сценарий ва дастурга асосан мақом ижрочилари, фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, карнай-сурнай гуруҳлари, цирк артистлари, оилавий ансамбллар, бахшилар, театр жамоаларини кенг жалб этиш, қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғаларни тараннум этадиган куй-қўшиқлар, ўлан ва лапарларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикр билдирилди.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol