Динейра "Билмадинг" клипини намойиш қилди

Сана: 17.06.2018 1076

Динейра "Билмадинг" клипини намойиш  қилди

Истеъдодли хонанда Динейра "Билмадинг" қўшиғини тақдим қилганидан хабарингиз бор. Кўпгина мухлислар қалбидан жой олишга улгурган мазкур тарона учун видеоклип ҳам тасвирга туширилган эди. Ваниҳоят узоқ кутилган видеоклип томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди. Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида суратга олинган клип барчага қўшиқ каби манзур келишига шубҳамиз йўқ. Бу клипда хонанда билан бирга Бобур Йўлдошев, Нигора Каримбоева ҳам иштирок этишган. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, қўшиқ Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol