Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

Сана: 21.06.2014 4412 қайноқ

Шу вақтгача ўзининг овози билан етарлича мухлисларга эга бўлган Шаҳло Аҳмедованинг янги ижод намунаси “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди.

Янги қўшиқ “Baby” номини олди. Тарона номи кўпчиликнинг эътиборини тортиб, хатто премьерадан аввал ижтимоий тармоқлар орқали турли фикрларга сабаб бўлди. Қўшиқ номи инглиз тилида бўлса-да, тарона аслида ўзбек тилида куйланган.

Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

Бу сўз қўшиққа замонавийлик ва янгича йўналиш баҳш этишга ҳам хизмат қилади. Рақсбоп оҳангга эга тарона муҳаббат мавзусига бағишланади. Қўшиқни эса ижодкорлар Сарвар ва Комил тайёрлаб беришган. Тарона матни Комил Фозилов қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировкаси эса Сарвар Азимовга тегишли. 

Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

Қўшиқ илк бора “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочгач, эфирга қўнғироқ қилган тингловчилар таронага аъло баҳо беришди ва Шаҳло Аҳмедовага ижодий омад тилашди.

Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

Бундан ташқари, премьерадан аввал қўшиқ номига нисбатан танқидий фикрлар билдирган кўплаб тингловчилар таронани тинглаб бўлишгач, Шаҳло Аҳмедованинг истеъдодини юқори баҳолашди. 

Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

Бу ўринда Сарвар ва Комил маҳоратини ҳам эътироф этиш зарур. Энг асосийси ижро катта мақтовларга сазовор бўлди. 

Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

Шаҳло Аҳмедовани навбатдаги омадли премьера билан қутлаймиз. 

Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

 Шаҳло Аҳмедовадан навбатдаги янги тарона

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol