“Ўзбегим Таронаси” радиосида “Сенинг танловинг” лойиҳаси давом этмоқда

Сана: 16.06.2014 2340

“Сенинг танловинг” радиолойиҳаси хонандаларимиз орасида анча оммалашган. Ушбу лойиҳанинг 2-мавсум 8-тур ғолиби яқинда аниқланди. 

Натижаларга кўра, “Замон” гуруҳининг “Фироқ” номли қўшиғи лойиҳа ғолибига айланиб, шу тариқа, лойиҳанинг 9-турига старт берилган. Лойиҳа оммалашгани сайин унда иштирок этиш истагида бўлагн ҳонандалар сони ҳам кескин ошиб бормоқда. 9-турда Замира Бешимова “Алвидо”, Аброр Муродов “Раъногинам”, “Осиёнаво” гуруҳи “Ойбодоқ”, “Ретро” ансамбли “Севгилим”, Шоҳруҳ Мирзо “Йиғлама”, Достон Турдиев “Вой омон”, Алишер Зокиров “Дўст бўлиб қол” тароналари билан иштирок этмоқда. “Сенинг танловинг” лойиҳасида ўз севган қўшиғингизга овоз беришни истасангиз, ҳафтанинг 3 кунида соат 22:00 дан тунги 00:00 гача “Ўзбегим Таронаси” радиосига қулоқ тутинг ва севимли хонандангизни қўллаб-қувватланг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol