Узоқ кутилган клип премьераси “Омон Омон”

Сана: 15.02.2016 1455 қайноқ

Узоқ кутилган клип премьераси “Омон  Омон”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг  “Омон омон” таронаси маълумки, хит даражасига кўтарилиб, тингловчилар қалбини забт этган. Мазкур композицияга ишланган видеоклип бугун сайтимиз орқали оммага намойиш этилмоқда. Бу видео асардан сўнг тарона янада машҳур бўлиши аниқ. Зоҳиджон Обидов сўзи, Жасур Жавҳаназаров мусиқаси ва аранжировкаси билан ёзилган бу қўшиққа клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, бу қўшиқ икки йил давомида яратилган. Севгилисидан 25 йил йироқда яшаган, лекин бир-бирига содиқ қолган икки севишган, хозирда бири 75да, иккинчи эса 70 ёшни қаршилаган бахтли инсонларга бағишланган. Шундай экан, садоқатли муҳаббат қиссасига ишланган клипдан ҳозироқ баҳра олинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol