Бунёдбек Саидовнинг концертида қандай совғалар кутилмоқда?

Сана: 04.03.2018 3493

Бунёдбек Саидовнинг концертида қандай совғалар кутилмоқда?

Нафақат Хоразмда, балки бутун Ўзбекистонда ўз қўшиқлари билан шуҳрат қозонган Бунёдбек Саидов, бир неча йилдирки, пойтахтимиздаги муҳташам "Истиқлол" санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этиб келади. Хонанда жорий йилда ҳам "Устозларни эслаб" номли навбатдаги концерт дастурини намойиш этади. Сир эмаски, концерт апрель ойининг 17, 18 кунлари бўлиб ўтади. Айни дамда Бунёдбек Саидов ва унинг ижодий жамоаси дастурга катта тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда. Маълумотларга қараганда, концертда меҳмон санъаткорлар ҳам бўлади. Улардан бири Шукрулло Исроилов бўлиши кутилмоқда. Саҳна декорациясига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган қўшиқлар ҳам ижро этилади. Қолаверса, хонандада шоир Муҳаммад Юсуфнинг ижодига ҳам катта қизиқиш уйғонган. Уларнинг ёзган шеър билан янги "Биринчи бўса" номли қўшиқни ҳам ёзишни бошлаб юборишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol