“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Сана: 22.09.2017 2556

“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Рақс санъати инсоннинг меҳнат жараёни ва борлиқдан олган ҳиссий таассуротлари билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Бу санъат дастлаб қўшиқ ва сўз билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик мустақил санъат турига айланган. Рақс асрлар давомида такомиллашиб, барқарор шаклларга эга бўла борган. Ижрочининг либоси рақс образларига аниқлик берган.

Ҳар бир халқнинг рақс анъаналари, ижро услуби, пластик тасвирий воситалари бўлиб, улар тарихий, ижтимоий ва географик шароитлар таъсирида таркиб топиб ривожланган. Ўзбек рақслари мазмунини ифодалашда ижрочилар тепки, қарсак, зангдан ҳам фойдаланганлар. Айрим рақслар рўмол, пиёла, қадаҳ каби буюм билан ижро этилган, баъзан ижрочи халқ чолғу асбоблари (қайроқ, доира, ноғора ва ҳ.к.) да ўзига ўзи жўр бўлган.

Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида топилган қоя тош тасвирлари археологик топилмалар бу ерда рақс жуда қадимийлигидан гувоҳлик беради. Зардуштийларнинг муқаддас китоби «Авесто» давридаёқ рақс санъати шаклланиб, халқ ва профессионал рақс – икки йўналишда ривожланишга киришгани ҳақида тархий маълумотлар бор. Шунингдек, турли тараққиёт босқичларида юртимизда рақс ва ўйинлар бир-бирига таъсир кўрсатиши натижасида «Бешқарсак», «Катта ўйин», «Лазги», «Кема ўйин», «Ашшадароз» каби қадимий ўйинлар вужудга келган.

XX асрга келиб рақс санъати Бухоро рақси, Хоразм рақси, Фарғона рақси йўналишида шаклланиб, замонавий саҳна талаблари асосида қайта ишланган саҳнавий халқ рақси сифатида ривожланди. Мазкур йўналишларнинг ҳар бири аср давомида бир неча тарихий босқични босиб ўтиб, ўз шакли шамойили, мазмунига эга бўлди. Бир қатор давлат ва халқ рақс жамоалари жаҳонга танилди. Бунда Ҳамдамхон, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Розия Каримова, Қундуз Миркаримова, Карим Раҳимов, Қодир Мўминов, Маъмура Эргашева, Юлдуз Исматова, Шокир Аҳмедов, Гавҳар Матёқубова, Рушана Султонова ва Дилафрўз Жабборова, Қизлархон Дўстмуҳамедова, Малика Аҳмедова каби рақс усталарининг хизмати катта бўлган.

Мустақиллик йилларида ўзбек миллий рақс санъатиини ривожлантириш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Соҳани ривожланитиришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, Миллий рақс ва хореография олий мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Бу каби амалий ишлар айни пайтда ҳам давом эттирилмоқда. Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4956-сонли фармони 4-бандига асосан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси негизида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ташкил этилиб, Муассаса таркибида янги бўлим – Рақс ва хореография санъати фаолиятини ривожлантириш ва ташкил этиш бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Унинг мақсад ва вазифалари, келжакда амалга оширадиган ишлари белгилаб олинди.

Бугунги  кунда    Тошкент  шаҳрида 10  та  давлат  ва  хусусий   рақс  ансамбллари  мавжуд.  Бу  ансамблларда    200  дан ортиқ  раққос  ва  раққосалар  фаолият юритишади.  Қорақалпоғистон  Республикаси  ва  вилоятларда  16  та  рақс  жамоалари   мавжуд бўлиб,  уларда  400  га  яқин    санъаткорлар   ижод  қилмоқда.  Шунингдек, А.Навоий, Муқимий, Бердақ  номидаги мусиқали  театрлар ҳамда   Тошкент  оперетта  театрида 150  дан  ортиқ  раққос  ва  раққосалар,  балет  артистлари  меҳнат  қилмоқдалар.

Соҳани ривожалантириш учун кенг имкониятлар яратилаётган бўлсада, бугунги рақс санъатини қониқарли деб бўлмайди. Буни кейинги пайтларда ОАВда миллий рақс санъатига доир чоп этилаётган танқидий мақолалар ва телекўрсатувлардаги мулоҳазаларда, бугунги кунда рақс санъатининг нуфузи тушиб бораётганлиги, соҳада ечимини кутаётган бир қатор камчилик ва муаммолар кўзга ташланаётганлиги, шунингдек, ҳудудларга хос рақс услублари ўзаро қоришиб, рақс санъатининг миллий хусусиятлари йўқолиб бораётганлиги кескин танқид қилинаётганлигидан билиш қийин эмас.

Бу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирилиги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан “Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концепциялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад Президентимизнинг 2017 йил
31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-30-22-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўзбек миллий рақс ва хореография санъатининг таниқли намояндалари иштирокида рақс санъатини янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, энг илғор тажрибаларни оммалаштириш, илмий янгилик ва хулосаларни соҳага изчил жорий этиб боришдан иборат.

  Илмий-амалий конференцияда “Миллий  рақс санъатининг ривожланиш тарихи,  долзарб  муаммолари ва  замонавий концепциялари”, “Мусиқа  ва  рақс санъатининг қадимий илдизлари”, “Рақс жамоалари ва улар фаолиятига доир мулоҳазалар”, “Шашмақом  ва  миллий       рақс  санъати”, “Оммавий  маданият ва рақс санъати”, “Рақс  санъатини  илмий ўрганиш жараёнлари”, “Миллий рақс санъатини ривожлантиришнинг замонавий концепциялари” каби мавзулар атрофлича муҳокама этилади.

  Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси  Маданият вазири, Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби профессор-ўқитувчилари,   Республикамизда фаолият юритаётган рақс жамоалари бадиий раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишади.

“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

“Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концециялалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol