Сардор Раҳимхондан баҳорий туҳфа

Сана: 01.03.2018 3248

Сардор Раҳимхондан баҳорий туҳфа

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон  мухлислари учун  атаган баҳорий совғаси тайёр эканини маълум қилди. Баҳорнинг илк ҳафтасида сотувга чиқиши кутилаётган янги альбом халқимиз учун муносиб туҳфа бўлади десак, янглишмаймиз. Мазкур альбом мухлисларнинг талаб  ва истакларига биноан "Меҳр" деб номланди.  Ундан сара ва дилга яқин тароналар билан бирга, янги қўшиқлар ҳам ўрин олган. Шулар қаторида "Санамжон" композициясининг рус тилидаги талқини ҳам мавжуд. Қўшиқнинг янги талқини "Принцесса Лейли" деб ном олди.  Ўйлаймизки, хонанда тайёрлаган совғалар мухлисларга манзур бўлади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol