Нилуфар Усмоновадан севишган қалбларга аталган қўшиқ ва клип премьераси

Сана: 29.11.2016 2808 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан севишган қалбларга аталган қўшиқ ва  клип премьераси

Аёл... шубҳасиз у мўжиза. У меҳрибон она, садоқатли умр йўлдош, ғамхўр фарзанд. Аёл энг улкан бахтга муносиб ожиза. У ҳар қандай қийинчиликларга дош беради. Чунки у аёл...У севади, меҳр улашади, дардингни олади, биргина нигоҳингдан ички дунёингни англайди. Севганда ҳам шундай севадики, гоҳида аччиқ қисматига қарамай, ёниб севади.
Ҳар бир севимли аёл учун ўз ёрини бошқаси билан бўлишиш бу энг катта азоб. Бироқ шундай тақдир измига тушган аёлда бошқаларга бошқалардан фарқли ўлароқ, катта жасорат, фидойилик мужассам бўлади. Ана шундай аёллар дардини хонанда Нилуфар Усмонова куйга солиб, кутилмаган мавзудаги қўшиқни ижро этган эди. “Кел иккимиз” деб номланган бу таронага аввал хабар берганимиздек, видеоклип ҳам тасвирга олинган. Мазкур видео асарда юқорида келтириб ўтилган мавзу атрофлича ёритиб берилган десак муболаға бўлмайди.

Нилуфар Усмоновадан севишган қалбларга аталган қўшиқ ва  клип премьераси

Бугунги кунда мана шундай зарбага чидаб, ҳаёт кечираётганлар қанча. Уларнинг ҳар бир ўтган куни, дақиқаси, қўйинки, ҳар олаётган нафасида аламли тақдири кўз ўнгида гавдаланаверади. Бироқ у ўз дардини, чекаётган озорини атрофдагиларга билдирмайди. Бу ҳам унинг жасоратидан, иродасидан даракдир. Ушбу клипни томоша қила туриб, мана шундай, тақдир эгаларига қанчалик қийин эканлигини тушуниб этасиз. Орангизда клипдан сўнг дарди янгиланганлар ҳам топилади. Бироқ, нафакат шундай тақдир эгалари, балки барча мухлислар бугунги туҳфадан миннатдор бўлишлари шубҳасиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol