Маданият ходимларига "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони топширилди

Сана: 06.12.2017 292

Маданият ходимларига "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони топширилди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Президентимиз Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Жумладан: Маданият вазири Сайфуллаев Бахтиёр, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Яйра Абдуллаева, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий академик драма театри саҳна устаси Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва яна кўплаб санъат вакиллари тақдирландилар.

Маданият ходимларига "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони топширилди 

Маданият ходимларига "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони топширилди 

Маданият ходимларига "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони топширилди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol