"Диёр" гуруҳидан янги тарона премьераси

Сана: 09.06.2014 980 қайноқ

Бугунги кунда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча мусиқа шинавандалари орасида тобора оммалашиб келаётган "Диёр" гуруҳи навбатдаги янги таронани тақдим этди. 

"Салом" дея ном олган тарона матни Фарруҳ Соҳиб қаламига мансуб. Мусиқасини Фурқат Қурбонов басталаган, аранжировкасини эса Жамшид Ғафаров тайёрлаган. 

Янги қўшиқ илк бора "Ўзбегим Таронаси" радиосида жаранг сочди. Тарона янграб бўлгач, тингловчилар томонидан ижод намунаси ҳақидаги фикрлар қабул қилинди. 

Аввало айтиш керакки, қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Нафақат Тошкентдан, балки Ўзбекистонимизнинг турли вилоятларидан мухлислар қўнғироқ қилиб, "Диёр" гуруҳининг янги таронаси аввалги қўшиқлари каби ёқимли ва рақсбоп даражада тайёрланганини эътироф этишди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, премьерадан сўнг "Диёр" гуруҳининг мухлислари сони янада ошди. Бунга эса юборилган СМС-хабарлар исбот бўла олди. 

Ҳақиқаттан ҳам, қўшиқ рақсбоп бўлиб, замонавий эстрада йўналишидаги тарона сизга ҳам маъқул келиши шубҳасиз. Сайтимиз орқали премьера қилинган таронани сиз ҳам тинглаб, баҳо беринг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol