Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида қўшма концерт дастури бўлиб ўтди

Сана: 26.04.2018 3621

Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида қўшма концерт дастури бўлиб ўтди

Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерти намойиш этилди. Унда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида қўшма концерт дастури бўлиб ўтди

Концерт дастури ўзбек ва туркман халқларининг бир-бирига яқинлигини яққол намоён этди ҳамда мамлакатларимизнинг замонавий ва мумтоз санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди. Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Фарруҳ Зокиров ва “Ялла” ансамбли, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Рамиз Усмонов, Самандар Олимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маъсума Болтабоева, Махсет Утемуратов,  Милена Матмусаева, Юлдуз Турдиева, Тўлқин Жабборов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Умид Исроилов, Иқбол Раҳматов, Бунёдбек Саидов, Дилмурод Султонов,  Фарҳод ва Ширин ҳамда “Сурхон” гуруҳи иштирок этишди.

Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида қўшма концерт дастури бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol