Миржамолдан "EUROPA"

Сана: 10.07.2017 2418

Миржамолдан "EUROPA"

Истеъдодли хонанда Миржамол ижодидаги танаффусга нуқта қўйиб, "EUROPA" номли қўшиғи билан яна санъат оламига қайтди. Илк бор юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали жаранг сочган ушбу мусиқий асар, тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Мухлисларини соғинтирган хонанда биргина қўшиқ билан чегараланиб қолгани йўқ. У яқин кунларда мазкур таронага ишланган клипни ҳам тақдим қилмоқчи. Наримон Султонхўжаев билан ҳамкорликда яратилаётган видео асар томошабинларни бефарқ қолдирмаслигига шубҳамиз йўқ. Ёзга хос, ёрқин ва кайфият улашувчи бу клипда бош ролларни Миржамол ва Шахзода Мухаммедова ижро қилган.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Ҳамдам Собировга тегишли. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан ишланган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol