Жаҳонгир Отажонов ой нуридан илҳом олди

Сана: 19.12.2013 2269

Хоразм наволари жаранг сочади-ю рақс майдончаси ҳушчақчақ мухлислар билан тўлади.

Бу вазифани эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Жаҳонгир Отажоновга қўйиб берсангиз аъло даражада уддалаши шубҳасиз. Ҳонанда яна бир қувноқ тарона билан тингловчиларни ҳушнуд этишга шай. Матни Бобур Бобомурод қаламига мансуб “Шунчалар яхши” деб номланган тарона тез кунларда диллардан жой олади деган умиддамиз. Қўшиқнинг мусиқасини Жаҳонгир Отажоновнинг ўзи яратган. Дарвоқе, шу кунларда клип ҳам суратга олиняпди. Ой нурига маҳлиё бўлиб ижро этилган қўшиқ ва унинг видеоклипи келаётган янги йилнинг январь ойида мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol