“Қариси бор уйнинг - париси бор” уйимизнинг фаришталарига бағишланади

Сана: 29.06.2015 3295

Эстрадамизнинг ёрқин намоёндаларидан бири, хушовоз хонанда Бобур Собиров янги “Қариси бор уйнинг - париси бор”  деб номланган қўшиғини радиотўлқинларимиз орқали тақдим этди. Бу қўшиқ мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.  Олдин хабар берганимиздек, Хоразм вилояти, Урганч шахрида концерт дастурини тақдим этиб мухлислар билан алоҳида учрашувлар ҳам ўтказилди.

 

 Мазкур концерт баҳонасида  хонанда айнан   “Қариси бор уйнинг - париси бор”  қўшиғига видеоклип суратга олди. Даврон Собиров режиссёрлигида суратга олинган бу клипда 120 дан ортиқ ижодкорлар, актёрлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гавхар Матёқубова бошчилигидаги Хоразм рақс ансамбли раққосалари иштирок этишди. Тарона “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишлаб яратилган бўлиб, унга ишланган видеоклипни тез кунда сайтимиз орқали томоша қилиш имконига эга бўласиз. Марҳамат, тингланг ва ўз фикрингизни билдиринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol