Анварбек Шариповнинг "Дарди бор"

Сана: 03.07.2017 802

Анварбек Шариповнинг "Дарди бор"

Бир нечта тароналари билан халқимиз аҳлига танилган ва бугунги кунда улар билдирган ишончни оқлаш ва янада мухлислар меҳрини қозониш учун ҳаракат қилаётган Анварбек Шарипов юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра навбатдаги композициясини тақдим қилди. Илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинган мусиқий асар "Дарди бор" деб номланади. Тарона Шаҳбоз сўзи билан яратилган Зуҳриддин Мелиев томонидан мусиқаси басталанган. Қўшиққа Жалолхон Сайфуллаев мусиқий сайқал берган. Хонанда ушбу таронаси халқимизга манзур келиб, мухлислар орасида оммалашишига катта умид боғлаган. Марҳамат ўзингиз тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol