Муниса Ризаевадан кайфиятни кўтарувчи қўшиқни қарши олинг!

Сана: 11.03.2015 3456 қайноқ

2014-йилда "Йилнинг энг яхши хонандаси" сифатида "Эътироф" мукофотини қўлга киритган хонанда Муниса Ризаева асосан ўзининг шўх ва рақсбоп қўшиқлари билан халқ назарига тушган. Бугун хонанда томонидан тақдим этилган янги тарона ҳам ана шундай кайфиятни кўтарувчи оҳангга эга. 

"Ёнар" номини олган қўшиқ бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочди. Ўзига хос йўналишда ёзилган қўшиқни тайёрлашда Муниса Ризаева бир қатор маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. 

Муниса Ризаевадан кайфиятни кўтарувчи қўшиқни қарши олинг! 

Мазкур қўшиқнинг матни Феруз Абдуллаев қаламига мансуб, мусиқасини эса Шуҳрат Умаров басталаган. Қўшиқнинг аранжировкаси маҳоратли ва профессионал даражадаги soundmaker Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. 

Муниса Ризаевадан кайфиятни кўтарувчи қўшиқни қарши олинг!

Мазкур таронанинг премьерасига Муниса Ризаеванинг ўзи "Ўзбегим Таронаси" радиоси студиясига ташриф буюрди ва мухлислари билан бевосита мулоқот қилишга эришди. Кўплаб тингловчиларнинг мақтовларига эришган қўшиқ сизнинг ҳам мусиқий тўпламингиздан жой олса, ажаб эмас. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol