2016 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАРИ ТОП-5ТАЛИГИ

Сана: 04.05.2016 5573

Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири бугунги топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин.

2016 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАРИ ТОП-5ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг 5-поғонаси  Қутлимурод Ёқубов режиссёрлигидаги “Кутилмаганда” номли фильмга насиб этди. Акром Шохназаров сценарийси асосида тасвирга олинган кино асарда бош ролларни  комик актёр ва кинорежиссёр Жавлон Шодмонов ҳамда Ойдин Юсупова ижро этган. Бундан ташқари Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Лола Элтоева, Санжар Шодиев, Жумадилла Раметов, Тўхтамурод Азимов ва бошқалар бу фильмда иштирок этишган.

Топ-5таликнинг 4-поғонаси «Севги балки бу жаннат» фильмининг давоми «ФМ севги» яъни «Севги балки бу жаннат 2” фильмига насиб этди. Бу фильм катта экранларга чиққанига анча бўлган бўлсада бизнинг топ-5 тагимизга кира олди. Унда бош ролларни Йигитали Мамажонов ҳамда Юлдуз Ражабова ижро этган.

Рейтингимизнинг қоқ марказини “Мен ёлғончиман” номли картина эгаллади. Беҳзод Жониев режиссёрлигида тасвирга олинган мазкур картинанинг оператори Умид Маликов, продюсер Дадахон Обидов. Бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхайиров, Севара Солиева, Дадахон Обидов ижро этган. Бундан ташқари Жумадилла Раметов, Шоҳида Узоқова, Дилбар Икромова, Азиза Бегматова, Мадина Мухторова, Азиз Раметов,  Бегзод Мирзаев ва бошқалар иштирок этган.

Режиссёр Дурдона Тўлаганованинг “9-рақамли бемор” картинаси бугунги топ-5таликнинг иккинчи поғонасини банд қилди. Мазкур кино асарда Али Отажонов, Феруза Норматова, Зуҳра Солиева, Муяссар Бердиқулова, Анжелика Эсимбетова ва бошқалар иштирок этган.

Биринчи ўрин эса режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Мажнун” фильмига насиб қилди.

 

Мазкур фильмлар рейтинги  Алишер Навоий номидаги киносаройнинг матбуот хизмати тақдим қилган маълумотлар асосида тузилди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol