"Мажруҳ 2" фильмининг саундтреки тақдим этилди

Сана: 28.04.2017 1226

"Мажруҳ 2" фильмининг саундтреки тақдим этилди

Айни дамда режиссёр Баҳром Ёқубовнинг “Мажруҳ 2 ёхуд Мистер Америка”   фильми устида олиб борилаётган сўнгги ижодий ишлар охирлаб қолди. Драма жанридаги картинада бош ролларни Алишер Усмонов, Севара Солиева, Мирза Азизов, Дилбар Икромова, Толиб Мўминов, Ҳосият Ҳусанова, Баҳодир Муродов ва Суғдиёна Азимовалар ижро этишган.

"Мажруҳ 2" фильмининг саундтреки тақдим этилди

Куни кеча мазкур картина учун ишланган саундтрек тақдим этилди. Фильмга саундтрек қилиб Юлдуз Усмонованинг “Қўрқитар” номли таронаси олинган. Қўшиқ Баҳром Ёқубовнинг 2004-йилда ишланган “Сарвиноз” картинасида ҳам саундтрек қилиб куйланган эди.

"Мажруҳ 2" фильмининг саундтреки тақдим этилди

“Мажруҳ 2”нинг энг қизиқарли саҳналари билан бойитилган саундтрек Юлдуз Усмонованинг “Сарвиноз” картинасида куйлаган трек саҳнаси билан уйғунлаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol