Режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг "Рангсиз тушлар" фильми тайёр бўлди.

Сана: 11.12.2019 1481

Режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг "Рангсиз тушлар" фильми тайёр бўлди.

Таниқли режиссёр Аюб Шаҳобиддинов ишлаётган «Рангсиз тушлар» номли бадиий фильми тайёр бўлди. Бу ҳақида "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Фильм  бегона мамлакатдаги 17 йиллик маҳкумликдан кейин озодликка чиққан Кашмиранинг ҳаётидан ҳикоя қилади. Киноасар сценарийсини Умид Ҳамдамов ёзган. Оператор – Азизбек Арзиқулов. Картинада бош ролни Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, фильмда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Анвар Назаров, Бекзод Абдумухитов, Нафиса Тошматова, Севара Ҳамроқулова,   Дониёр Ҳафизов ва бошқа актёрлар иштирок этган. "Рангсиз тушлар" фильмининг премъераси 2020 йил бошида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol