Азиза Низамова ижодий кечасини ўтказади

Сана: 25.04.2017 3329

Азиза Низамова ижодий кечасини ўтказади

Серқирра ижодкор, истеъдодли хонанда Азиза Низамова 29-апрель куни ижодий кечасини ўтказишини маълум қилди. Пойтахтимизда жойлашган кўнгилочар масканлардан бирида бўлиб ўтадиган мазкур тадбир мухлислар орасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Азиза ўз мухлисларини қизиқтирган саволларига жавоб беради. Улар билан бирга севимли қўшиқларини куйлайди.

Азиза Низамова ижодий кечасини ўтказади

Қолаверса, шу куни унинг янги альбомининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтади. Мусиқий тўпламдан эстрадамиз юлдузларининг қўшиқларининг  cover тури ва ўзининг муаллифлигидаги тароналар ўрин эгаллаган. Бу альбомдан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш имкони ҳам мавжуд. Шундай экан, хонанда барча мухлисларини мазкур кечага таклиф этиб қолади. Тақдимотдан ёрқин фоторепортаж ва қайноқ видеолавҳаларни кутиб қолинг.

Азиза Низамова ижодий кечасини ўтказади

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol