Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

Сана: 01.06.2015 1403 қайноқ

Эстрадага илк қадамларини ташлаб, яхши ниятлар билан ижодини бошлаган ёш умидли хонанда Ямин, бугунги кунда барча ёшларнинг севимли юлдузи Муниса Ризаеванинг ижодига ҳурмат ва ҳавас билан қарайди. Бугун  хонанда “Ўзбегим таронаси” радиосида ижодидаги илк қўшиғини премьера тарзда кенг омма ҳукмига ҳавола этиб, тингловчиларнинг ҳар бир муносабати унинг учун қадрли эканини ҳис этмоқда. 

Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

 Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

 Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

 Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

“Brektibik” деб инглиз тилида номланган тарона истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов томонидан яратилган бўлиб, ёшларбоп, замонавий, рақсга чорловчи ритмда яратилган. Мусиқанинг аранжировка ишлари Ботир Алиев томонидан амалга оширилган. Мазкур композиция учун Жасур Шаметов режиссёрлигида видеоклип суратга олинган ва ана шу видеони биринчилардан бўлиб сайтимизда томоша қиласиз.

Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

 Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

 Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

 Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

 Муниса Ризаева, Ямин ва қуёнча... Сирли учликдан премьера

Икки кун давомида олиб борилган тасвирга олиш ишлари кутилмаган ҳолатлар билан қизиқарли кечди. Кичик сюжетни ўз ичига олган мазкур видеоклипда шаҳримиз бўйлаб сайрга чиққан қуён образини бош қаҳрамон, деб ҳисобласак бўлади. Яширин камерада, яъни атрофдагиларга сездирмаган ҳолда суратга олинган клип сўнгида бу қуён ким эканига гувоҳ бўласиз. Қуён образида намоён бўлган ижодкор сизга жуда таниш ва севимли эстрада юлдузи экани кўпчиликни лол қолдирса ажабмас. У ким эканини эса видеоклипни томоша қилгач билиб оласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol