Шаҳзода узоқ кутилган “Ёмғир” таронасини тақдим этди
Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода яқиндагина янги қўшиқ устида иш олиб бораётгани ва “Ёмғир” деб номланган мазкур композиция учун видеоклип ҳам тасвирга туширилгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳали оммага тақдим этилмасиданоқ мухлисларни қизиқтира олган ва барча интизорлик билан кутаётган ушбу ижод маҳсули бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган мусиқий асар Нодир Азимов сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси ва Аҳлиёр Азимов аранжировкаси билан яратилган.
Айни дамда қўшиқ учун яратилаётган видеоклип устида олиб борилаётган ижодий жараён якунланиб қолди. Яқин кунларда Халқимизга телеэкранлар ва интернет тармоқлари орқали намойиш этиладиган клип режиссёри Сарвар ва Комил. Тасвирчилар “Shoxona creative group”нинг маҳоратли операторлари Бегзод ва Шаҳзод. Унда бош ролларни Шаҳзода ва Улуғбек Қодиров ижро этган. Ҳозирча қўшиқдан баҳра олинг ва баҳо беринг.