Сардор Раҳимхондан сирли совға

Сана: 28.02.2017 3256

Сардор Раҳимхондан сирли совға

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон баҳор фасли кириб келиши билан мухлисларини хушнуд этмоқчи. У ўз жамоаси билан сирли совға тайёрлаётган кўринади. Бу ҳақида хонанда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали хабар қолдирган. “Баҳорга совға билан. 6-март. Анчадан бери сақлаб қўйган сюрприз!” – дея изоҳ қолдирган Сардор Раҳимхон сўнгги кунларда жойланган суратларидан бирига.

Сардор Раҳимхондан сирли совға

Қизиқ, Сардор Раҳимхон яна нималарни режалаштирган экан? Кутилмаган дуэтми? Янги қўшиқми ёки клип? Балки яна бошловчиликни бошлаб юбордимикин? Хонанданинг яширган сири тез орада аён бўлса ажаб эмас.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol