Баҳриддин Зуҳриддинов "Аразлама" устоз ҳотирасига бағишланади

Сана: 21.01.2015 3036

Аксарият ёш хонандалар устоз санъаткорлар томонидан янграган ва ўз даврида хит даражасига кўтарилиб, эл назарига тушган машҳур қўшиқларни қайта ишлаб ижро этишмоқда. Уларнинг қай бири муваффақиятли ёки аксинча бироз камчиликлар билан яратилаётгани мухлислар томонидан баҳоланади.

Баҳриддин Зуҳриддинов ҳам марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаров ижодига чексиз ҳурмат сифатида, хонанданинг “Аразлама” қўшиғини қайта ижро этди ва тез кунда мазкур тарона учун видеоклип суратга олидириш истагида.

Янги талқиндаги “Аразлама” таронаси учун Аҳлиёр Азимов томонидан мусиқий сайқал берилган. Устоз санъаткор Нуриддин Ҳайдаров хотирасига бағишланган янги композиция тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Кузатиб боринг ва ўтказиб юборманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol